1.1. Мазкур махфийлик сиёсати «SUN-HIGHTECH» МЧЖ томонидан «www.e-quyoshli.uz» интернет магазини Харидорлари тўғрисида олинадиган махфий маълумотларнинг хавфсизлиги ва сақланишини таъминлаш, шунингдек қуйидаги “Ишлов бериш мақсадлари” бўлимида батафсил тавсифланган бошқа мақсадларда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (кейинги ўринларда «Махфийлик сиёсати» деб юритилади).
1.2. Ушбу Махфийлик сиёсати Фойдаланувчи шартномаси ва Харидорлар билан тузилган шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу ҳужжатлардан бирини қабул қилиш (офертани қабул қилиш) ёки имзолаш орқали тегишли Харидор Махфийлик сиёсати шартларига мувофиқ қуйида Махфий маълумот сифатида тавсифланган барча маълумотларга ишлов беришга сўзсиз розилигини билдиради.
1.3. Ушбу Махфийлик сиёсати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Aхборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Aхборотлаштириш тўғрисида”ги, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунларига ҳамда Вазирлар Махкамасининг 05.10.2022 йилдаги «Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 570-сон қарорига мувофиқ тайёрланган ва ахборотлаштириш бўйича маъмуриятнинг позициясини белгилайди.
2.1. Махфий маълумотларга автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш – махфий маълумотларга ҳисоблаш техникаси воситалари ёрдамида ишлов бериш.
2.2. Махфий маълумотларни блокировка қилиш – махфий маълумотларга ишлов беришни, вақтинча тўхтатиш (ишлов бериш Махфий маълумотларни аниқлаштириш учун зарур бўлган ҳолатлар бундан мустасно).
2.3. Махфий маълумотларнинг ахборот тизими – маълумотлар базаларида мавжуд бўлган Махфий маълумотлар ва уларга ишлов беришни таъминловчи ахборот технологиялари ва техник воситалар тўплами.
2.4. Юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар - электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий ташувчиларга ёзилган ҳар қандай маълумотлар, шу жумладан, лекин улар билан чекланмаган ҳолда, юридик шахсларнинг номлари, алоқа маълумотлари (почта манзиллари, электрон манзиллар, телефон рақамлари) ва «www.e-quyoshli.uz» томонидан олинадиган бошқа маълумотлар.
2.5. Тижорат сири - учинчи шахсларга номаълум бўлганлиги сабабли илмий-техникавий, технологик, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодий ва бошқа соҳаларда тижорат қийматига эга бўлган маълумотлар.
2.6. Махфий маълумотлар – рўйхатдан ўтиш ва «www.e-quyoshli.uz» интернет магазинидан фойдаланиш жараёнида Харидорлардан «www.e-quyoshli.uz» томонидан олинадиган маълумотлар, шу жумладан шахсга доир маълумотлар.
2.7. Сотувчи - Интернет магазини орқали Харидорга масофавий усулдан фойдаланган ҳолда товарларни сотиш билан шуғулланувчи ва рўйхатдан ўтган юридик шахс.
2.8. Шахсга доир маълумотларни эгасизлантириш — амалга оширилиши натижасида қўшимча маълумотлардан фойдаланмасдан шахсга доир маълумотларнинг маълум бир Харидор ёки бошқа шахсга доир маълумотлар субйектига қарашли эканлигини аниқлашни имконсиз қилувчи ҳаракатлар.
2.9. Махфий маълумотларга ишлов бериш – автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ёки фойдаланмаган ҳолда Махфий маълумотлар билан амалга ошириладиган ҳар қандай ҳаракат (операция) ёки ҳаракатлар (операциялар) мажмуи, шу жумладан, Махфий маълумотларни йиғиш, ёзиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), чиқариш, фойдаланиш, узатиш (тарқатиш, тақдим этиш, кириш), эгасизлантисиҳ, блокировка қилиш, ўчириш, йўқ қилиш.
2.10. Шахсга доир маълумотлар – электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий ташувчиларга ёзилган, муайян жисмоний шахсга тегишли ёки унинг шахсини аниқлаш имконини берадиган ҳар қандай маълумот.
2.11. «www.e-quyoshli.uz» Фойдаланувчиси/Харидор – Интернет магазинида Сотувчининг интернет-дўконида Товарга буюртма расмийлаштириш йўли билан Сотувчидан масофадан туриб Товарларга (ишларга, хизматларга) буюртма бериш ёки уларни сотиб олиш ниятида бўлган ёки буюртма бераётган, товардан (иш натижасидан, хизматдан) фақат истеъмол қилиш мақсадида (шахсий, оилавий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа маиший (кундалик) эҳтиёжлари (мақсадлари) учун) фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахс.
2.12. Махфий маълумотларни тақдим этиш – шахсга доир маълумотларни маълум бир шахсга ёки маълум доирадаги шахслар ошкор қилишга қаратилган ҳаракатлар.
2.13. Махфий маълумотларни тарқатиш – Махфий маълумотларни ноаниқ доирадаги шахсларга ошкор этишга (Махфий маълумотларни узатишга) ёки чекланмаган доирадаги шахсларни Махфий маълумотлар билан таништиришга қаратилган ҳаракатлар, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида Махфий маълумотларни эълон қилиш, ахборот ва телекоммуникация тармоқларида жойлаштириш ёки бошқа ҳар қандай йўл билан Махфий маълумотлардан фойдаланиш имкониятини бериш.
2.14. «www.e-quyoshli.uz» интернет магазини – Харидорларга товарларга буюртма бериш имконини берувчи ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари (жумладан, «www.e-quyoshli.uz» мобил иловаси) хисобланади.
2.15. Шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатиш – шахсга доир маълумотларни хорижий давлат ҳудудига хорижий давлат органига, хорижий жисмоний шахсга ёки хорижий юридик шахсга узатиш.
2.16. Махфий маълумотларни йўқ қилиш – шахсга доир маълумотлар ахборот тизимида кейинчалик шахсга доир маълумотлар мазмунини тиклаш имконияти бўлмаган ҳолда шахсга доир маълумотларни қайтариб бўлмайдиган тарзда йўқ қиладиган ва (ёки) моддий шахсга доир маълумотлар ташувчиларини йўқ қиладиган ҳар қандай ҳаракатлар.
3.1. Ушбу Махфийлик сиёсати «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» ҳамда унинг аффилланган шахслари, шу жумладан «SUN-HIGHTECH» масъулияти чекланган жамияти Харидорлари ва «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» интернет магазини билан ишлаш жараёнида, шунингдек Харидорлар Сотувчилар томонидан фойдаланиш мақсадларида ёки Харидорлар билан тузилган ҳар қандай келишув ва шартномаларнинг «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» томонидан бажарилиши жараёнида олиши мумкин бўлган барча Махфий маълумотларга нисбатан амал қилади.
4.1. Жамият томонидан ҳар бир Харидордан олинган Махфий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 160-уй манзили бўйича рўйхатдан ўтган жамият-«SUN-HIGHTECH» масъулияти чекланган жамият ёки унинг аффилланган шахслари томонидан йиғилади, ишлов берилади, сақланади ва фойдаланилади.
5.1. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» томонидан Харидорларга нисбатан ишлов бериладиган Махфий маълумотлар Харидорнинг «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» интернет магазинига кириш учун шахсий кабинетидан фойдаланиши ёки фойдаланмаслигига қараб фарқ қилиши мумкин.
5.2. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» зарур ҳолатларда қуйидаги тоифадаги маълумотларни тўплайди ва уларга ишлов беради:
5.3. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» қуйидаги маълумотларни олади:
5.3.1. Харидорлардан олинадиган Махфий маълумотлар:
5.3.2. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ»да рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган маълумотлар:
5.3.3. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ»да таҳрирлаш бўлимидан фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотлар:
5.3.4. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» иловаси билан ишлашда автоматик тарзда узатиладиган маълумотлар:
5.3.5. Сотувчилардан олинадиган махфий маълумотлар:
5.3.6. Сотувчилардан олинадиган маълумотлар:
5.3.7. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» иловаси билан ишлашда автоматик равишда узатиладиган маълумотлар:
5.3.8. Фойдаланувчи шартномаси, Харидор билан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» томонидан сўраладиган бошқа маълумотлар.
5.4. Сиёсатнинг белгиланган қоидалари Махфий маълумотларни трансчегаравий узатишни ҳам ўз ичига олади. Махфий маълумотларни трансчегаравий узатиш шахсга доир маълумотлар субйектларининг ҳуқуқларини етарли даражада ҳимоя қилишни таъминлайдиган хорижий давлатлар ҳудудига амалга оширилади.
5.5. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» шунингдек, махфий маълумотларга эгасизлантирилган тарзда ишлов беришни амалга оширади.
5.6. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» тақдим этилган Махфий маълумотларни текширмайди, Фойдаланувчи шартномасида, Харидор билан тузилган шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, ва унинг ҳақиқийлигини, шунингдек, Харидорнинг Махфий маълумотларни тақдим этиш учун етарли ҳуқуқий лаёқатга эга ёки эга эмаслигини, уларнинг вакилларининг шахсга доир маълумотларни узатиш учун тегишли розиликлар олинган ёки олинмаганлигини баҳолай олмайди. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» Харидор ишончли ва етарли Махфий маълумотларни тақдим этишига, шунингдек, уларни ўз вақтида янгилаши ҳамда Харидорлар ўз вакилларининг шахсга доир маълумотларини узатиш учун барча зарур розиликларни олганлигига асосланади.
5.7. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» Махфий маълумотларга ишлов бериш жараёнида уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашга интилади. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ.UZ» веб-сайтга мунтазам ташриф буюришингизни тавсия қилади, чунки ушбу Махфийлик сиёсати амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ёки бизнинг ички жараёнларимиздаги ўзгаришларга мувофиқ янгиланиши мумкин.
5.8. Шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлиги деганда шахсга доир маълумотлардан ноқонуний равишда ёки рухсатсиз фойдаланишдан, шахсга доир маълумотларни йўқ қилишдан, ўзгартиришдан, блокировка қилишдан, нусхалашдан, тақдим этишдан, тарқатишдан, шунингдек шахсга доир маълумотларга нисбатан бошқа ноқонуний ҳаракатлардан ҳимояланган муҳитни таъминлаш назарда тутилади.
5.9. Харидор ўз ихтиёри билан Махфий маълумотларни тақдим этади. Бунда, ҳар қандай Махфий маълумотни тақдим этмаслик ёки Махфий маълумотларга ишлов беришга розиликни қайтариб олиш «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» Интернет магазинидан фойдалана олмасликка олиб келиши мумкин.
6.1. Махфий маълумотларга ишлов бериш:
6.2. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» Махфий маълумотларга қуйидаги мақсадларда ишлов беради:
6.3. Қўшимча мақсадлар юзага келганда ёки амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» Махфий маълумотларга ишлов беришга алоҳида розилик сўраши мумкин.
6.4. Ушбу Сиёсат ушбу Сиёсат кучга киришидан олдин ҳам, кейин ҳам олинган Махфий маълумотларга нисбатан қўлланилади.
7.1. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» томонидан ишлов бериладиган Махфий маълумотларнинг хавфсизлиги шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя қилиш учун зарур бўлган ҳуқуқий, ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш орқали таъминланади.
7.2. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» Махфий маълумотлар хавфсизлигини таъминлайди ва ваколатсиз шахслар томонидан Махфий маълумотларнинг фойдаланилишини истисно қилувчи барча чораларни кўради. Махфий маълумотлар «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» ходимлари томонидан заруратга кўра ушбу Сиёсатнинг 4-бўлимида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилади.
7.3. Харидорнинг Махфий маълумотлари ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда учинчи шахсларга берилмайди, амалдаги қонунчиликни амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар вёки Махфий маълумотларга «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» манфаатларини кўзлаган ҳолда ишлов бериш мақсадлари учун бўлган ҳоллар бундан мустасно.
7.4. Фойдаланувчи шартномаси бўйича муайян хизматларни кўрсатиш учун «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» учинчи шахсларни жалб қилиши мумкин. Агар бундай шахсларга Махфий маълумотлардан фойдаланиш зарур бўлса, «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» бундай фойдаланиш тегишли хизматларни тақдим этиш учун зарур бўлган даражада чекланишини таъминлайди. Бундан ташқари, бундай ташқи хизмат кўрсатувчилар барча амалдаги маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларига мустақил равишда риоя қилишлари керак. Бундай қабул қилувчилар тоифаларига қуйидаги хизматлар турларини кўрсатувчилар киради: веб-таҳлил, маълумотларга ишлов бериш, реклама, электрон почта орқали маълумот тарқатиш, тўловларга ишлов бериш, буюртмаларни бажариш ва ҳоказо.
7.5. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» томонидан Махфий маълумотларни сақлаш муддати уни тўплаш ва унга ишлов беришдан ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилишдан бўлган мақсадга эришиш санаси билан белгиланади.
7.6. Харидорлардан олинган барча Махфий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақланади.
7.7. Махфий маълумотларга ишлов бериш ҳам автоматлаштирилган воситалардан фойдаланган ҳолда, ҳам автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмасдан амалга оширилади.
8.1. Харидор ва Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари:
— «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» Интернет магазинидаги Шахсий кабинетда ўзи ҳақидаги маълумотларга мустақил равишда ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш;
— «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» Интернет магазинидаги Шахсий кабинетда кўрсатилган ўзи ҳақидаги Махфий маълумотларни ўчириб ташлаш. Шахсий кабинет ва/ёки Махфий маълумотларни ўчириш («WWW.E-QUYOSHLI.UZ» Интернет магазинидан фойдалана олмасликка олиб келиши мумкин);
— сўров бўйича «WWW.E-QUYOSHLI.UZ»дан ўзининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришга оид маълумотларни олиш;
— «WWW.E-QUYOSHLI.UZ»да ўзининг Махфий маълумотлари мавжудлиги ва унинг ҳажми тўғрисида хабардор бўлиш;
— «WWW.E-QUYOSHLI.UZ»дан ўзининг Махфий маълумотларидан фойдалана олиш имкониятини бериш шартлари тўғрисида маълумот олиш;
— ўзининг Махфий маълумотларига ишлов беришга розилигини қайтариб олиш, амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
— шахсий маʼлумотлар тўлиқ бўлмаган, эскирган, нотўғри, ноқонуний равишда олинган ёки ишлов бериш мақсадлари учун зарур бўлмаган ҳолларда «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» дан ўзининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришни вақтинча тўхтатишни талаб қилиш;
— ўзининг шахсга доир маълумотларига нисбатан ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан ваколатли давлат органига ёки судга мурожаат этиш.
9.1. Ушбу Сиёсат, Харидор ва Сотувчи ўртасидаги ушбу Сиёсатни қўллаш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатлар, шунингдек, ушбу Сиёсат билан тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.
9.2. Фойдаланувчи ўзининг Махфий маълумотларига ишлов бериш билан боғлиқ барча саволлар бўйича ҳар қандай тушунтиришларни «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» га мурожаат қилиб олиши мумкин.
9.3. Махфий маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш факти аниқланган тақдирда, маълумотларидан ноқонуний фойдаланилган Махфий маълумотлар субъекти «WWW.E-QUYOSHLI.UZ»га бундай Махфий маълумотларни ўчириш тўғрисида ёзма ариза юборади. Аризада Махфий маълумотлар субъектининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг реквизитлари, ноқонуний фойдаланилган Махфий маълумотларнинг таркиби, Махфий маълумотлардан қаерда ва қандай ҳолларда ноқонуний фойдаланилганлиги тавсифи кўрсатилиши керак.
9.4. Рўйхатдан ўтишда ҳар бир харидор/фойдаланувчи «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» хизматидан, сайтдан фойдаланишда фойдаланувчи томонидан яратилган контент сиёсатига рози бўлади «WWW.E-QUYOSHLI.UZ.UZ» ва «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» мобил иловаси.
9.5. «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» ушбу Сиёсатга Харидорларнинг розилигисиз ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
9.6. Ушбу ҳужжатда «WWW.E-QUYOSHLI.UZ» томонидан Сиёсатга киритиладиган ҳар қандай ўзгаришлар акс эттирилади. Сиёсат унинг янги таҳрири билан алмаштирилгунга қадар муддатсиз амал қилади.
9.7. Сиёсатнинг очиқ фойдаланишдаги амалдаги таҳрири Интернетда «WWW.E-QUYOSHLI.UZ.UZ» манзилида жойлаштирилади.